Бугун “ЭЛ-КЛАСИКО”! Сўнгги тўрт ўйин натижасини биласизми?

Спорт

image

Дунё аҳлини тенг иккига ажратиб юборишга қодир, ҳаттоки, энг яқин дўстингиз билан ҳам қарама-қарши қилиб қўя оладиган ягона куч бу “эл-класико”дир! Ва бугун ҳам нигоҳлар Испанияга қаратилади.

Бугунги учрашув Испания кубоги ярим финали жавоб баҳси ҳисобланиб, илк ўйинда томонлар дуррангга имзо чекишганди. Шу сабабдан “Copa del Rey” доирасида бўлиб ўтган “Реал” ва “Барселона” иштирокидаги сўнгги тўрт учрашувнинг натижаларини эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз.

06.02.2019 Барселона – Реал 1:1
16.04.2014 Барселона – Реал 1:2
26.02.2013 Барселона – Реал 1:3
30.01.2013 Реал – Барселона 1:1

Эътиборлиси, Испания кубогини охирги тўрт йилдан бери ҳеч кимга бермаётган “Барселона”, “Қирол кубоги”даги “Реал”га қарши охирги тўрт баҳсда умуман ғалаба қозона олмаган. Хўш, бугун икки тўртлик сериянинг қай бирига барҳам берилади?

Маълумот учун, ўйин Тошкент вақти билан 28 февраль, соат 01:00 да бошланади.
 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made