Бугун Баҳодир Жалолов Олимпиададаги юришини бошлайди
Спорт
−
29 Июль
14770Бугун, 29 июль куни куни Олимпиаданинг учинчи кунида 8 нафар ўзбекистонлик спортчи медаллар учун кураш олиб боради.
Бокс баҳсларида -63,5 кг да Руслан Абдуллаев, +92 кг вазнда эса Баҳодир Жалолов медаллар учун юришини бошлайди.
Ўзбекистонлик спортчиларнинг кун дастуридаги дастлабки чиқишлари дзюдочилар иштирокида бўлиб ўтади. Эркаклар ўртасида -73 кг да Муроджон Йўлдошев, аёллар ўртасида эса -57 кг вазнда Шукуржон Аминова баҳсларга киришади.
Қиличбозлик беллашувларида Ўзбекистон делегацияси байроқдори Зайнаб Дайибекова соат 13:50 дан бошлаб медаллар учун баҳс олиб боради.
Сузиш турида Илья Сибирцев, академик эшкак эшишда Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев ҳам тўрт йилликнинг энг йирик спорт мусобақаларида ўз имкониятларини синовдан ўтказади.