Бугун Абдусатторов халқаро турнирда кучли рақибига қарши дона суради
Спорт
−
16 Февраль 2023 6586 1 дақиқа
Бугун, 16 февраль куни Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли “WR Chess Masters” турнири бошланади. Мусобақада ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади.
Нодирбекдан ташқари мазкур турнирда ўн нафар жаҳон шахмат юлдузи баҳсларга киришади. Иштирокчилар орасида Нидерландия мезбонлик қилган “Tata Steel Chess-2023” халқаро турнирида ғолибликни қўлга киритган Аниш Гирини ҳам кўриш мумкин.
Абдусатторов дастлабки турда россиялик Ян Непомняшийга қарши ўйнайди.
Маълумот учун, турнирнинг соврин жамғармаси 140 минг долларни ташкил этади. Баҳслар 26 февралга қадар давом этади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025