Бугун Абдусатторов қатнашаётган турнирнинг блиц йўналишида ғолиб аниқланади

Спорт

image

Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида шахмат бўйича гроссмейстер Вугар Гашимов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган халқаро турнирнинг блиц баҳслари давом этмоқда.

Мусобақанинг рапид йўналишида чемпион бўлган Ўзбекистон вакили Нодирбек Абдусатторов блицда ҳам бош соврин учун курашяпти. 

Абдусатторов тезкор шахмат баҳсларида умумий 9 та турнинг олтитасида рақибларидан устун келган бўлса, 3 та партияда мағлубиятга учради.

Бугун, 23 декабрь куни Нодирбек Абдусатторов 19-турда қора доналарда испаниялик Франсиско Валехога қарши баҳс олиб боради. 

Маълумот учун, Вугар Гашимов хотира турнири 2014 йилдан буён ўтказиб келинади. Турнирнинг илк ғолиби норвегиялик Магнус Карлсен ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг