Бугун 9 та ҳудудда кучли шамол ва чанг-тўзон бўлади
Бу қизиқ
−
11 Сентябрь 7480 1 дақиқа
Бугун, 11 сентябрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида кучли шамол ва баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳам шамол тезлиги 5-10 м/с ни ташкил этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь