Бугун 8 нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё чемпионлиги учун жанг қилади
Спорт
−
25 Январь 2023
8665Айни кунларда Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича U-22 Осиё чемпионати баҳслари ўтказилмоқда. Бугун, 25 январь куни турнирнинг қизлар ўртасидаги финал жанглари бўлиб ўтади.
Осиё чемпионатида умумий 18 нафар ўзбекистонлик боксчи финал йўлланмасини қўлга киритди, шундан 8 нафарини қизлар ташкил этади.
Қизлар ўртасидаги финал жанглари:
-48 кг: Фарзона Фозилова - Сусма Таманг (Непал) (12:00);
-50 кг: Сабина Бобоқулова - Тран Нгуэн (Вьетнам) (12:15);
-52 кг: Феруза Казакова - Дашуанг Танг (Хитой) (12:30);
-54 кг: Нигина Ўктамова - Гуйин Фенг (Хитой) (12:45);
-57 кг: Ситора Турдибекова - Золжаргал Баттур (Мўғулистон) (13:00);
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Сесегдари Мягмарсурен (Мўғулистон) (13:45);
-70 кг: Азиза Зокирова - Жасмин Кижатова (Қозоғистон) (14:00);
-75 кг: Соҳиба Рўзметова - Баисон Маникон (Таиланд) (14:15).
Эслатиб ўтамиз, 26 январь куни Осиё чемпионатида эркаклар ўртасида финал баҳслари бўлиб ўтади ва 10 нафар Ўзбекистон вакили қитъа чемпионатининг олтин медали учун рингга кўтарилади.
LiveБарчаси