Бугун 7 та ҳудудда кучли шамол ва чанг-тўзон бўлади

Бу қизиқ

image

Бугун, 28 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида кучли шамол ва баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълум қилинишича, кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларининг баъзи жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди, Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятларининг айрим жойларида баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Шунингдек, пойтахтда ҳам шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг сентябрь ойида об-ҳавонинг нисбатан қуруқ ва бироз илиқ бўлиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг