Бугун Ҳусанов яна бир соврин ютиши мумкин
Спорт
−
16 Май 10469 1 дақиқа
Бугун, 16 май куни Англия Кубоги финал баҳси бўлиб ўтади. Бош соврин учун курашда “Манчестер Сити” ва “Челси” жамоалари ўзаро тўқнаш келади.
Абдуқодир Ҳусанов ҳаракат қилаётган “Манчестер Сити” мусобақа ярим финалида “Саутгемптон”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олган бўлса, “Челси” ярим финалда “Лидс” устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Ҳусанов “шаҳарликлар” сафига қўшилганидан бери фақат бир марта соврин ютишга муваффақ бўлди. Ушбу соврин жорий йилнинг 22 апрель куни Англия лига кубоги финалида “Арсенал” устидан қозонилган ғалаба орқали қўлга киритилган.
Агар Пеп Гвардиола шогирдлари финалда “Челси”ни мағлуб этса, бу Ҳусанов учун “Манчестер Сити” сафидаги иккинчи соврин бўлади. Шунингдек, “Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасида ҳам чемпионлик учун кураш олиб бормоқда. Мавсум тугашига икки тур қолган бир пайтда “шаҳарликлар” “Арсенал”дан икки очко орқада бормоқда. Агар қолган икки турда “Арсенал” очко йўқотса, Ҳусанов жамоаси мавсумни ички требл билан якунлаш имкониятига эга бўлади.
Маълумот учун, Англия Кубоги финал учрашуви Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади.
Live
Барчаси