Бугун Ҳусанов ва “Сити” “Брайтон”га қарши саф тортади
Спорт
−
15 Март
4488Бугун, 15 март куни Англия чемпионати 29-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Тур доирасида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган “Манчестер Сити” клуби ўз уйида “Брайтон” билан тўқнаш келади.
Чемпионатнинг ортда қолган 28 та туридан кейин “Манчестер Сити” 47 очко билан Европа Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи охирги, 5-ўринни банд этиб турган бўлса, “Брайтон” 46 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди ва “шаҳарликлар”ни турнир жадвалидаги асосий таъқибчиларидан бири бўлиб қолмоқда.
Бугунги ўйиндаги ғалаба шаҳарликларни “Брайтон”дан турнир жадвалида яхшигина қочиб кетиш ва “Челси” очко йўқотса, 4-ўринга кўтарилиб олиш имкониятини тақдим этади.
21 ёшли Абдуқодир Ҳусанов “Сити”нинг бир нечта ўйинларида кетма-кет асосий таркибда майдонга тушди. “Шаҳарликлар”нинг кўплаб ҳимоячилари жароҳат олгани боис, бугунги баҳсда ўзбекистонлик ҳимоячи катта эҳтимол билан асосий таркибда майдонга тушади. Кўплаб хорижий спорт порталлари ҳам бугун Ҳусановни асосийда ўйнашини тахмин қилмоқда.
Маълумот учун, “Манчестер Сити” - “Брайтон” ўйини Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади. Учрашувга “Этиҳад” стадиони мезбонлик қилади.
LiveБарчаси