“Бу жуда катта масала жаноб ҳоким ва прокурорлар”. Президент кадастрдаги муаммолар ортида коррупция борлигини айтди

Жамият

image

Ўзбекистонда йўл, электр, газ таъминоти, сув хўжалиги, ободонлаштириш объектлари, кўп қаватли уйларга туташ ҳудудлар кадастрида ҳам кўплаб муаммолар мавжуд. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтказилган йиғилишда сўз борди.

“Бу жуда катта ва муаммоли масала, жаноб ҳоким ва прокурорлар. Бунинг орқасида пора ва коррупция турибди. 

Юқоридаги натижалар ер кадастри соҳасида бошлаган ишларимизнинг 50 фоизи, холос. Ҳали олдимизда қилинадиган ишлар кўп.

Бир нарсани аниқ тушуниб олиш лозим. Биз келгуси йилда 80 минг гектар пахта ва ғалладан бўшаган ерларни аҳолига бўлиб беришни режа қилганмиз. Агар ернинг ҳисоби, аниқ чегараси бўлмаса, бу ишларни амалга ошириб бўлмайди”, деди Президент.

Йиғилишда, шунингдек қаерда бўш ер борлиги тўғрисида ҳам аниқ маълумот йўқлиги, бу билан 30 йил ҳеч ким шуғулланмагани қайд этилди. Оқибатда кадастр ҳужжати бўлмагани боис 2 миллиондан зиёд оилалар уй-жойларини кредит гарови сифатида қўя олмай, ҳатто на уни сота олмай қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

324

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг