Бу йилги куз фаслида шарфни тўғри ўраш қоидалари билан танишинг
Фойдали
−
16 Сентябрь 2020
7130Куз фасли ўз ҳукмронлигини бошлаганига кўп бўлмади. Одатда, Ўзбекистонда куз фасли бошида об-хаво илиқ, кўп ҳолларда иссиқ бўлади. Сентябрь ойининг ўрталарига бориб, ҳаво салқинлашади. Шунда,гардеробингиздаги иссиқ ҳавога мослаштирилган кийимлар ўрнини қалин кийимлар ва аксессуарлар(шапка,шарф,қўлқоп) эгаллай бошлайди.
Куз-қиш мавсумида гардеробингизда бўлиши зарур бўлган аксессуарлардан бири шарфдир.
Уни жуда совуқ кунларда қалин курткалар билан, илиқ кунларда эса чарм куртка ёки пальто билан ўраш мумкин. Қуйида уни қандай тўғри ўраш ҳақидаги маслаҳатлар билан танишинг.
Қалин куртка билан шарф
Ҳар сафар капюшонли курткалар билан шарф ўралганда, савол туғилади: шарфни қандай қилиб тўғри ўраш мумкин? Шарфни куртка ичидан ўраш сизни иссиқ тутади, лекин замонавий кўринишга эга бўлиш учун уни капюшон тагидан ўрашингиз керак. Оч сариқ, ялпиз рангли, упа рангли шарфлар қишнинг қалин курткасини ёрқинлаштиради.
Чарм куртка билан шарф
Ҳозирги илиқ кунларда шарфни қора чарм куртка билан тақишингиз мумкин. У ёрқин рангда бўлгани яхшироқ. Масалан, тўқ сариқ ёки пушти. Сиз уни катта тугун қилиб боғлашингиз ёки шарфнинг узун қисмини белингизга ташлашингиз мумкин.
Дублёнка билан шарф
Теридан тайёрланган пўстин билан тўқилган шарфлар мос тушади. Шарфни пўстин ранги билан бир хил қилиб тақишингиз фойдадан холи бўлмайди. Шарф ва пўстин классик қора рангда бўлса, кўринишингиз янада мукаммаллашади.
Пальто билан шарф
Пальто устидан шарф ўраб олиш жуда зерикарли кўриниш. Ҳозирги мавсумда "streetstyle" услубида кийинувчилар узун шарфларни лента сингари боғлаб олишмоқда. Танлаган шарфингизда катта-катта ёзувлар бўлса, кўринишингиз янада эътибор тортади.
Рушанабону Султонова
LiveБарчаси