Бу йил 1 кг пахта учун неча пул тўланиши маълум қилинди
Жамият
−
05 Сентябрь 2020
43203Бу йилги пахта мавсумида биринчи терим учун 1 килограмм пахтага 1 000 сўм, иккинчи теримдаги пахта учун 1 400 сўм нарх белгиланмоқда. Бу ҳақида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов маълум қилди.
Баҳодир Умрзоқовнинг айтишича, бу йилги терим мавсумига ишсизлар, ёшлар, хотин-қизлар, хоҳиш билдирса, кексалар ҳам жалб қилинади. Пахта жараёнида барча ишчилар меҳнат шартномаси асосида хизмат қилади.
Мавсумда яхши терадиган теримчилар кунига 100-120 минг атрофида даромад олишлари мумкин. Барча теримчилар учун меҳнат шароитлари ташкиллаштирилади.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь