Бу Роналдунинг навбатдаги шоуси — Каррагер
Спорт
−
15 Ноябрь 2022 4191 1 дақиқа
"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Жейми Каррагер "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг журналист Пирс Морганга берган шов-шувли интервьюсига изоҳ берди.
Журналист билан суҳбатда Роналду Тен Хаг ва "Манчестер Юнайтед" раҳбарлари ҳақида кескин фикр билдирди.
“Роналдунинг МЮдаги иккинчи ҳикояси шу тарзда якунланиши керак эди. Шубҳасиз, "Манчестер Юнайтед" Роналдуни қайтариб олиб, катта хатога йўл қўйди. Бу Криштианунинг навбатдаги шоуси. У ҳар доим диққат марказида бўлишни хоҳлайди. Футболчи клубдан кетишни хоҳламоқда, Криштианунинг гаплари шунга ишора. Кўринишидан, Роналду ҳақиқатан ҳам "Манчестер Юнайтед"дан кетиш учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда", дейди Жейми Каррагер.
Маълумот учун, Роналду "қизил иблислар" сафига қайтгач 54 та ўйинда майдонга тушиб, 27 та гол урди ва 5 та голга ҳаммуаллифлик қилди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь