Бу кунни 18 йил кутдик – Маск муваффақиятли парвоз ва ундан кейинги режалар ҳақида гапирди

Олам

image

SpaceX раҳбари Илон Маск бу парвозни 18 йил кутган. Энди эса "Crew Dragon" экипажи астронавтлари Даг Херли ва Боб Бенкенни уйларига хавфсиз тарзда қайтишлари учун ҳамма нарсани қилишга ваъда берди. Бу ҳақда у NASA эфирида айтиб ўтди.

Бугун, 31 май куни SpaceX "Falcon 9" ракетаси ёрдамида ичида 2 астронавти бўлган "Crew Dragon" космик кемасини орбитага олиб чиқди. Бир неча соатдан сўнг космик кема Халқаро космик станция (ХКС)га уланишини кўзда тутилган. "Falcon 9" кўп марталик ракетаси эса ерга қайтган.

NASA эфирида Илон Маск инсоният бу ютуқ билан фахрланиши мумкинлигини айтди. У, шунингдек, ушбу парвоз унинг руҳини енгиллаштирганини таъкидлади.

"Бизнинг олдимизга ХКСга уланиш ва фазодан қайтиб келиш вазифаси қўйилган. Қайтиш кўп жиҳатдан хавфли... Биз уларни ватанга соғ-саломат қайтариш учун қўлимиздан келганини қиламиз", дейди Маск.

Парвоз муваффақиятли амалга оширилганидан сўнг, у "ҳис-туйғуларга тўлиб кетгани ва гапиришга сўз тополмаганини" тан олди. Маск кейинги режалар космос туризмини яратиш, ойга ва кейинчалик Марсга одамларни олиб чиқиш эканини айтди. Унинг айтишича, Марсда кичик "шаҳарчалар" қуриш унинг энг катта орзуси.

"Биз бу мақсад бўйича 18 йилдан бери ишламоқдамиз ва ҳали кўп иш қилиш керак", дейди Маск.

NASA вакиллари экипаж хавфсизлиги агентлик ва компания учун устувор вазифа эканлигини таъкидладилар. Ушбу парвозни қуйида жонли эфирда кузатишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

SpaceX Илон Маск Crew Dragon

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг