“Бу исломофоб Қуръондан сиёсий мақсадда фойдаланмоқчи”. Қодиров Навальнийни танқид қилди

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Қуръонни тилга олгани сабабли мухолифатчи Алексей Навальнийни танқид қилди. Бу ҳақда Қодиров ўз Telegram каналида ёзди.

Қодировнинг ёзишича, Навальний ҳижоб кийган муслима аёлларни “ўрта аср ёввойилари”, деб атаб, масжидлар қурилишига қарши чиққан. 

“Бу исломофоб муқаддас китобдан ўз сиёсий мақсадлари йўлида фойдаланмоқчи ва албатта, провокация учун ишлатмоқчи. Бу усулни Европада анча илгари ўрганишган. Қуръон унинг ифлос қўллари билан тегинишига изн бериладиган китоб эмас”, деб ёзади Чеченистон раҳбари.

Бундан ташқари, Қодиров Навальнийнинг тўғри йўлга тушиш истагига шубҳа билдирди. Унинг фикрича, Навалнийнинг турмуш тарзи ва қарашларининг динга умуман алоқаси йўқ. Чеченистон раҳбари колония ходимларидан маҳбуснинг конфессиялараро адоват қўзғашига йўл қўймасликни сўради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алексей Навальний ўзи ҳибсда бўлиб турган Владимир вилоятидаги 2-ахлоқ тузатиш колониясини унга Қуръон китобини ўқишга йўл қўймагани учун судга берганди.

 

Бокирхон Қосимхонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

269

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг