Бу футбол, ҳамма хато қилади – Шомуродов
Спорт
−
14 Март
3333“Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Атлетик”га қарши Европа лигаси нимчорак финал жавоб учрашувидан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
“80 дақиқа 10 киши бўлиб ўйнаш жуда қийин. “Атлетик” кучли жамоа. Биз боримизни бердик, бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Натижа учун афсусдамиз. Мухлисларга шу ергача келиб, қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдираман”, дейди Шомуродов.
Шунингдек, ўзбекистонлик ҳужумчи ушбу ўйинда қизил карточкага лойиқ кўрилган Мац Хуммельс ҳақида ҳам фикр билдирди.
“Бу футбол ва унда ҳамма хато қилади. Биз Хуммельс учун ҳам охиригача курашдик, бироқ биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида гол ўтказиб юбордик. Бу психологик жиҳатдан оғир зарба бўлди. Биз шунда ҳам охиригача курашдик, афсуски, ўхшамади. Энди бор эътиборни чемпионат ўйинларига қаратишимизга тўғри келади”, дейди ҳужумчи.
Маълумот ўрнида, Элдор Шомуродов жорий мавсум “Рома” сафида барча мусобақаларда жами 27 та учрашувда иштирок этиб, 5 та гол ва 3 та ассист муаллифи бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Шомуродов “Sofascore” томонидан “Атлетик”га қарши ўйинда 6 баллга лойиқ кўрилгани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси