“Бу бизнес одоби, сир эмас!” Қодиров Газпромнинг ёнини олди

Жамият

image

Хабарингиз бор, кеча, 24 январь куни Ўзбекистон ва Россия компанияси ўртасида газ бўйича “йўл харитаси” имзоланган эди. Мазкур “йўл харитаси” ҳақидаги хабарни ўзбекистонликлар даставвал Энергетика вазирлигидан эмас, балки Россиянинг Газпром компаниясидан эшитгани ҳамда асосий маълумотлар ҳали очиқланмагини боис ижтимоий тармоқлар орқали норозилик билдира бошлади. Жамоатчилик ушбу келишув “йўл харитаси” ниқоби остидаги газ “иттифоқи” ёки “шартнома” бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирган.

Мазкур хавотирлар юзасидан “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров муносабат билдирди. Унинг айтишича, келишув тафсилотларининг очиқланмагани бу сир эмас, аксинча бизнес одоби!

“Энергетика ва Ташқи ишлар вазирлари билан “Газпром” йўл харитаси тафсилотларини гаплашдим. Бу инсонлар мураккаб даврда мамлакатимиз манфаатлари учун жиддий ва фойдали ишлар қилишмоқда. Бу иш миллий манфаатларимизга зарар эмас, аксинча яхшигина фойда келтирмоқда. Кўп томонлама бўлган бу келишув тугалланса, батафсил ахборот берилади, бу бизнес одоби, сир эмас!” деган у ўзининг Telegram саҳифасида.

Шунингдек, у мазкур мавзу юзасидан танқидий фикр билдирганларни “Ўзбекистон манфаатига зид йўналишда ишлаш”га йўйган.

“Сўз эркинлиги биринчи навбатда масъулиятдир. “Йўл харитаси” билан “шартнома”ни фарқлай олмайдиганлар халқ манфаати учун курашаётган масъулларни хоинликда айблаши, билиб ёки билмай Ўзбекистон манфаатига зид йўналишда ишлашга ўхшаб қолаяпти”, дея қўшимяа қилган у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жамоатчилик орасида келиб чиққан шов-шувлардан сўнг Энергетика вазирлиги Россиянинг Газпром компанияси билан келишув мазмунини очиқлаган эди.

Бироқ, ҳалигача “йўл харитаси”нинг тўлиқ матни жамоатчилик учун сирлигича қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг