Бу ҳафта об-ҳаво қандай бўлади?

Бу қизиқ

image

Жорий ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Қайд этилишича, республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида жорий йилнинг 17-19 август кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Кўпчилик вилоятларда кундузги ҳаво ҳарорати 33-38 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда 40-43 даражагача бўлади. Ҳарорат кечалари 18-23 даража бўлиши кузатилади.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Шимолда 21 август куни шамолнинг кучайиши 22-25 м/с га етиши мумкин.

Тошкентда ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати бугун, 17 август куни кундузи 35 даража атрофида, кейинчалик иш ҳафтасининг охиригача кечалари 20-23 даража, кундуз кунлари 35-38 даража бўлади.

Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 10-14 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 17 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида кучли шамол ва баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг