Брюсселда НАТО мудофаа вазирлари йиғилади
Олам
−
26 Январь 2023
4581Жорий йилнинг 14-15 февраль кунлари Брюсселда НАТО мудофаа вазирлари ва Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича алоқа гуруҳининг учрашувлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда бугун, 26 январь куни Шимолий Атлантика альянси Матбуот хизмати хабар берди.
“Мудофаа вазирлари 14-15 февраль кунлари НАТОнинг Брюсселдаги штаб-квартирасида Бош котиб Йенс Столтенберг раислигида учрашади. 14 февраль куни НАТО штаб-квартирасида АҚШ бошчилигидаги Украина бўйича алоқа гуруҳининг алоҳида йиғилиши бўлиб ўтади”, дейилади хабарда.
Учрашувлар дастури эса ҳозирча номаълум. Матбуот хизмати хабарида тадбирлар арафасида учрашувлар дастури ҳам эълон қилиши айтилган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 20 январь куни Германиядаги Рамштейн авиабазасида АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан Украинани қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилган алоқа гуруҳининг сўнгги йиғилиши бўлиб ўтган эди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь