Бедаво касалликка чалинган Брюс Уиллиснинг онаси ўғлининг ҳозирги аҳволи ҳақида гапирди
Маданият-санъат
−
25 Декабрь 2023
11911Машҳур актёр Брюс Уиллиснинг онаси ўғлининг ақли заифлиги туфайли уни танимай қолишидан қўрқишини айтди. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар берди.
Голливуд юлдузининг оғир касал эканлиги ўтган йили қишда маълум бўлганди. Актёрнинг қизи Скаут ўзининг Instagram'даги саҳифасида таъсирли видео жойлаштириб, отасининг даволаб бўлмайдиган мия касаллигига чалингани, унинг нутқи ва ҳаракат қобилиятининг заифлашиб бораётгани ҳақида маълумот берганди.
Актёрнинг онаси Марлен Уиллис ҳам ушбу кўнгилсиз ташхисдан кейин ўғли билан муносабати ҳақида гапирди.
Марлен кино юлдузининг касаллиги унинг ҳаёти ва атрофидаги дунёга муносабатини ўзгартириб юборганини айтган.
"Ўғлим ҳали ҳам мени танийдими ёки йўқми, ишончи комил эмас. Унинг хатти-ҳаракати жуда секин. Шунингдек, онгидаги хасталик ортидан пайдо бўлган бироз тажовузкорлик туфайли у билан одатдагидек суҳбатлашиб бўлмайди. Бу каби белгилар унинг клиник ҳолатидан келиб чиқилса, ҳар қандай беморда учраши мумкин" деган у.
Бундан ташқари, Марлен неваралари учун жуда кўп азоб чекаётганини айтиб ўтган. Лекин у оила бу қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтишига ишонч билдирган.
Маълумот ўрнида, олдинроқ Брюс Уиллиснинг яна бир қизи отасига деменция – халқ орасида “яширин касаллик” ташхиси қўйилгани ҳақида маълум қилганди. Мия фаолияти ва нутқнинг бузилиши билан кечадиган ушбу касаллик альцгеймер, паркинсон, бинсвангер ва бошқа касаллик аломатлари мажмуаси ҳисобланади.
"У ҳали ҳам менинг кимлигимни билади ва хонага кирганимда хурсанд бўлади. (У деярли ҳар доим мени танийди, камдан-кам ёмон кунлар бундан мустасно).
Деминция ва альцгеймер ўртасидаги фарқ – ҳеч бўлмаганда, дастлабки босқичларда, биринчисида нутқ ва ҳаракат қобилияти бузилади, иккинчисида эса хотирага зарар етади", деган эди Таллула.
LiveБарчаси