Британиялик ўқитувчи рэп айтиш бўйича рекорд ўрнатди
Маданият-санъат
−
25 Май 2022
5821Испанияда мактаб ўқитувчиси британиялик Гиннес рекордлар китобига кирди. У фристайлда 39 соат 37 дақиқа 54 сония давомида рэп ижро этди. Бу ҳақда “United Press International” маълум қилди.
35 ёшли Даниел Алкон (тахаллуси DAlcon) Испаниянинг Валенсия шаҳрида ўтказилган энг узун индивидуал рэп марафонида Гиннес рекордини ўрнатди.
2021 йилги уринишида жаҳон рекордидан бир соат ортда қолган Алкон, бу сафар эркин усулда 39 соат 37 дақиқа 54 сония рэп ижро қилиб, амалдаги рекордни муваффақиятли янгилади.
Аввалги рекорд 33 соат 33 дақиқа 16 сонияни ташкил этиб, америкалик рэпер Уотский томонидан 2020 йилда ўрнатилганди.
“Бунга эришишимга ҳисса қўшган барча жамоамга ва уни жонли эфирда томоша қилиш учун ҳеч бўлмаганда бир сония бўлсада ўз вақтини бағишлаган инсонларга раҳмат”, деб ёзади Алкон ижтимоий тармоқда.
Камронбей Кенжаев
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023