Британиялик олимлар мамонтларни “жонлантирмоқчи” 

Бу қизиқ

image

Британиянинг Colossal Biosciences биотехнология ва генетик муҳандислик компанияси 2028 йилгача жунли мамонтларни қайта “жонлантирмоқчи”. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди

Компаниянинг режаси бўйича, 4 минг йил аввал йўқолиб кетган турнинг боласи беш йилдан кейин туғилиши керак. Colossal Biosciences эса бу пайтгача ўз ҳудудларида мамонтларни қўйиб юборишга имкон берадиган давлатлар орасида ҳамкорларни топиши даркор. Уларнинг ҳисоб-китобича, ушбу тур тундрада яшаши лозим. 

Colossal Biosciences маълумотларига кўра, жунли мамонтларнинг овқатланиши катта эҳтимол билан экологияга ижобий таъсир кўрсатади. Бу атмосферадаги углерод миқдорига яхши таъсир қилиши ва абадий музликни сақлашга ёрдам бериши тахмин қилинмоқда. Мутахассислар топилган намуналардан мамонт организмининг барча генетик маълумотларини (геном) реконструкция қилиш ва замонавий Осиё филлари ДНКси ёрдамида бўшлиқларни тўлдириш ниятида. Уларнинг геномлари  мамонтларники билан 99,6% ўхшаш экани аниқланган.

Режага кўра, мамонт эмбрионига Осиё филларининг илдиз ҳужайралари имплантация қилинади. Аммо, мамонтларнинг "жонланиши"  йўқолган илмий манбалар кўринишидаги муваффақиятсизликка олиб келиши ҳақидаги тадқиқотлар ҳам мавжуд.

"Мен клонлаштиришга қарши эмасман. Аммо экологик муаммоларни ва ҳатто иқлим ўзгаришини ҳал қилиш учун бундан фойдаланишга қаршиман. Афсуски, молиялаштириш хавфли ва самарасиз усулларга қаратилгани сабабли таъсир салбий бўлиши эҳтимоли бор", дейди Оттавадаги Карлтон университетининг биология, экология кафедраси доценти Жозеф Беннет.

Бунга жавобан Colossal Biosciences бош директори Бен Ламм унинг компанияси хусусий инвесторларни жалб қилаётганини ва илмий грантлар орқали молиялаштиришга интилмаслигини айтган.

Бундан ташқари, ушбу компания маврикиялик додо (додо қуши) ва марсупиал (Тасмания) бўрини "қайта жонлантириш”ни ҳам режалаштирган.

Мадина Отабоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

мамонтлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар