“Британча” коронавирусга чалинган болаларда 5 та аломат кузатилмоқда

Бу қизиқ

image

Дунё коронавирус пандемиясига қарши кескин курашаётган вақтда ушбу вируснинг кўплаб мутациялари ҳам юзага чиқмоқда. Хабарингиз бор, ўтган йилнинг охирида, Буюк Британияда коронавируснинг “британча” штамми аниқланди. Кейинчалик, ушбу штамм бир қанча давлатларга ҳам кириб борди. Қатор давлатлар, жумладан Ўзбекистон ҳам хавфсизлик чораси сифатида Буюк Британия билан авиақатновларни тўхтатди. Олимларнинг аниқлашича, ушбу штамм бошқаларига қараганда 70 фоиз юқумлироқ ҳисобланади. Коронавирусга қарши курашиш республика штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида ўтказилган брифингда эса, “британча” коронавирусга чалинган болаларда 5 та аломат кузатилаётгани айтилди.

Унга кўра, Буюк Британияда аниқланган ва юқумлилиги жиҳатидан кучлироқ экани айтилган COVID-19 нинг янги штамми болаларда бироз бошқача аломатлар билан кечаётгани аниқланган. Бу “ZOE Symptom Tracker” иловаси ёрдамида олиб борилган тадқиқотлар туфайли маълум бўлди.

Соғлиқни сақлаш бўйича мутахассисларнинг фикрига кўра, касал болаларнинг аксарияти чарчоқдан азият чекади. Инфекцияни юқтирган чақалоқларда тез-тез йиғлаш ҳолатлари учрайди.

Касалланган болаларнинг ярмидан кўпи (53 фоизи) бош оғриғидан шикоят қилган. Шу билан бирга, уларда қорин оғриғи ҳам кузатилмоқда. Шунинг учун, шифокорлар ота-оналарга қорин бўшлиғидаги ноқулайлик билан бир вақтда пайдо бўладиган бош оғриғи бор-йўқлигини болаларидан сўраб туришларини маслаҳат бермоқда.

Яна бир аломат – 37 даражадан юқори иситма. У коронавируснинг “британча” штамми билан оғриган болаларнинг деярли ярмида учраган.

Шунингдек, бетоб болаларнинг 38 фоизи томоқ оғриғидан шикоят қилганини аниқлади. Бу аломат одатда вирусли инфекциянинг белгиси. Томоқдаги оғриқ шамоллаш, грипп ёки COVID-19 нинг белгиси бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, касалланганларнинг тахминан 35 фоизи иштаҳани йўқотганини айтган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, кўпинча бир ёшга тўлмаган чақалоқлар бунга дуч келишади. Шунинг учун улар ота-оналарга таомни кичикроқ қисмларга бўлиб, болаларни кам порция билан, аммо тез-тез овқатлантиришни маслаҳат беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

538

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг