Британиялик аёл бир чақалоқни икки марта дунёга келтирди
Олам
−
13 Сентябрь
55428Буюк Британиялик аёл ривожланаётган ҳомиласидаги нуқсон туфайли боласини икки марта “туғишга” рози бўлди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Нашрга кўра, 23 ёшли она ўғил фарзандга ҳомиладорлигининг дастлабки босқичларида боланинг умуртқа поғонасида нуқсон борлигидан хабар топган. Аёл нуқсоннинг ривожланишига йўл қўймаслик учун ҳомиланинг олтинчи ойида жарроҳлик амалиёти ўтказган. Унда шифокорлар болани чиқариб олиб, нуқсоннинг бир қисмини тузатган ва ҳомилани жойига қайтарган.
Натижада, чақалоқ иккинчи марта 38 ҳафталикда дунёга келган. Шундан сўнг, янги туғилган чақалоқ яна саккиз кун реанимация бўлимида парваришланган у билан ва яна бир нечта операциялар ўтказилган.
Шифокорлар ташхис туфайли бола катта эҳтимол билан юра олмаслигини маълум қилган. Бироқ, онанинг сўзларига кўра, бир йил давомида физиотерапия кўмаги билан фарзандининг соғлиғи яхши томонга ўзгарган ва бу ўғлининг юра олишига умид беради.
LiveБарчаси