Британиялик актёр Путин ролини ижро этади
Олам
−
11 Январь
5138Британиялик актёр Джуд Лоу француз режиссёри Оливье Ассайаснинг “Кремль сеҳргари” фильмида Владимир Путин ролини ижро этади. Бу ҳақда "Deadline" хабар берди.
Ассайаснинг фильми итальян ёзувчиси Джулиано да Емполининг 2022 йилда чоп этилган худди шу номдаги китоби асосида суратга олинади. Фильмга кўра, сиёсий триллер 90 йилларда Россияда бўлиб ўтади ва сюжет хаёлий қаҳрамон – телевизион продюсер Вадим Баранов ҳақида ҳикоя қилади, у ўша пайтда ҳали президент бўлмаган Владимир Путин учун сиёсий стратегга айланади.
Лоу билан бирга фильмда Пол Дано, Алисия Викандер ва Зак Галифианакис роль ўйнайди. Уларнинг қаҳрамонларининг исмлари ошкор этилмаган. Фильм йил бошида тайёрланиши ҳақида миш-мишлар тарқалди, аммо кутилаётган фильмнинг аниқ санаси йўқ. Лоунинг сўзларига кўра, у роль устида ишлашни бошлаган.
“Яъни мен аллақачон бошладим, лекин ҳозир бу Эверестга чиқишга ўхшайди”, деган актёр.