Британияда педофиллар тўдаси бошлиғи қамалди
Олам
−
02 Октябрь 8653 1 дақиқа
Буюк Британиянинг Рочдейл шаҳрида мактаб ўқувчиларини зўрлаб, уларни фоҳишаликка мажбур қилган педофиллар тўдаси етакчисига ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда “The Times” хабар берди.
65 ёшли уч фарзанднинг отаси Муҳаммад Зоҳид икки вояга етмаган болага нисбатан зўрлаш ва фоҳишаликка мажбурлаш жинояти учун 35 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Зоҳид жорий йилнинг июнь ойида болаларга қарши жиноятларда айбдор деб топилган етти нафар шахсдан бири ҳисобланади. Улар 2001–2006 йилларда кўплаб жиноятлар содир этгани аниқланган.
Шаҳарда педофиллар тўдаси фош қилиниши катта шов-шувга сабаб бўлган ва мигрантларга қарши оммавий, айрим ҳолларда зўравон намойишларни келтириб чиқарган.
Маълум қилинишича, тўданинг барча аъзолари миллий озчиликлардан чиққан. Полиция эса қизлар ва ижтимоий хизмат ходимларидан шикоятлар олганига қарамай, эҳтимол, ирқчиликда айбланишдан қўрқиб, узоқ вақт педофилларга чора кўрмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Болаларни жинсий эксплуатация қилиш бўйича энг йирик платформа – Kidflix йўқ қилингани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси