Британия захира электр станцияларини ишга туширмоқчи – “Financial Times”
Олам
−
12 Декабрь 2022
2711Буюк Британиянинг “National Grid” ягона энергетика тизимининг оператори кескин совуқ ва электр энергиясига бўлган талабнинг сезиларли даражада ошиши муносабати билан иккита захира кўмир электр станциясини ишга туширишга тайёрлашни буюрди. Бу ҳақда бугун, 12 декабрь куни “Financial Times” нашри хабар берди.
Гап Дракс қишлоғидаги (Шимолий Йоркшир) иссиқлик электр станцияси ҳақида кетмоқда. Компания вакилларининг сўзларига кўра, улар зарурат туғилганда электр энергиясини узлуксиз таъминлаши шарт.
Ушбу иссиқлик электр станцияларининг фаолияти ёпилиш режаси туфайли тўхтатилган эди. “National Grid” бошлиғи Петтигрю британияликларни 2023 йилнинг январь ва февраль ойларида совуқ об-ҳаво шароитида, Британия электр станцияларида газ етишмаслиги ҳамда Франция, Бельгия ва Нидерландиядан келадиган денгиз ости электр энергияси камайиши оқибатида электр таъминотида узилишлар юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
LiveБарчаси