Британия ЕИ билан ҳарбий соҳада келишув имзолайди

Олам

image

Буюк Британия ва Европа Иттифоқи Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳудуди орқали қўшинларнинг тез ҳаракатланишига имкон берувчи келишувни имзоламоқчи. Келишувнинг якуний режаси ноябрь ойида тасдиқланиши керак. Бу ҳақда Нидерландия Мудофаа вазирлиги раҳбари Кайса Оллонгрен маълум қилди, деб ёзади “The Times”.

Оллонгреннинг сўзларига кўра, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи мудофаа вазирлари келишувнинг якуний режаларини келаси ой тасдиқлашлари керак. Унинг тушунтиришича, Буюк Британиянинг келишувни имзолаш режалари Украинадаги ҳарбий амалиётлар билан боғлиқ.

“Буюк Британия келишувга қўшилишидан жуда хурсандман, чунки ҳозир биз Буюк Британия қанчалик муҳимлигини, Украинага ёрдам беришда ҳарбий ҳамкорликда муҳим шерик эканлигини кўриб турибмиз”, дейди у Британия газетасига.

Газета ёзганидек, Буюк Британия “ҳарбий ҳаракатчанлик” дастурига қўшилмоқчи. Унинг иштирокчилари Европа Иттифоқи давлатлари ўртасида қўшинларни олиб ўтиш учун камроқ рухсатномалар керак бўлади. Буюк Британия Brexit пайтида дастурни тарк этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг