Британия вазири Лавров билан учрашувда “қовун туширди”

Олам

image

Бугун, 10 февраль куни Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москвада Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Лиз Трасс билан учрашув ўтказди. Учрашувда Британия расмийси “қовун туширди”.

Гап шундаки, Трасс мулоқот чоғида Британия Ростов ва Воронёж вилоятларини Россия ҳудудида сифатида тан олмаслигини айтди. Унинг гапларини музокарада иштирок этаётган Британия элчиси Дебора Боннерт тузатди. Бу ҳақда “Коммерсантъ” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Трасс Россия қўшинларини Украина билан чегарадан олиб чиқиб кетишни талаб қилган. Лавров бунга жавобан ҳарбий қисмлар ўз давлати ҳудудида жойлашганини эслатган. Шундан сўнг, вазир Британия расмийсига “Ростов ва Воронеж вилоятлари устидан Россия суверенитетини тан оласизми?” деган кесақиқли савол билан мурожаат қилган. Бунга жавобан Трасс “Буюк Британия ҳеч қачон Россиянинг бу ҳудудлардаги суверенитетини тан олмайди”, дея жавоб қайтарган.

Буюк Британиянинг Россиядаги элчиси Дебора Боннерт Ташқи ишлар вазирига Ростов ва Воронёж вилоятлари азалдан Россия ҳудуди эканлигини тушунтиришга шошилиб қолган.

Вазирлар муҳокамасининг асосий мавзулари Москванинг хавфсизлик кафолатлари ҳақидаги талаблари ва Украина инқирози бўлган. Сергей Лавров музокаралар якунига кўра, мулоқотдан ҳафсаласи пир бўлганини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1888

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг