Британия Путинни Сталинга қиёслаб, Голодоморни геноцид деб тан олди

Олам

image

Британия парламенти Голодоморни – Украинадаги 1932-1933 йиллардаги очарчиликни – украин халқининг геноциди сифатида тан олди. Жамоалар палатаси депутатлари кеча, 25 май куни бир овоздан резолюцияни қўллаб-қувватладилар. 

Овоз бериш ташаббускори бўлган консерватив партия матбуот котиби Полин Летҳемнинг айтишича, бу ҳаракат Россия Президенти Владимир Путин ва бутун дунёга Британия парламенти Украинани қўллаб-қувватлаши ва ўтмишдаги ёки ҳозирги уруш жиноятларига тоқат қилмаслиги ҳақида аниқ хабар бериши керак. 

"Совет Иттифоқи миллионлаб украиналикларни мажбурий очлик ва депортация сиёсати билан қириб ташлади. Бу Украинадаги бугунги воқеаларни эслатади. 1930 йиллардаги Сталин каби, бугун Путин ҳам украин халқи ва украиналиклар ўзига хослигини йўқ қилишга ҳаракат қилмоқда", дея қўшимча қилди Летҳем. 

Украина Британия парламентининг қарорини олқишлади. Олий Рада раиси Руслан Стефанчук ҳужжат муаллифлари Полин Летҳем ва Стюарт Макдональдга миннатдорлик билдирди.  

“Бу тарихий адолатни тиклаш қарори ва дунёга бундай жиноятлар ҳеч қачон такрорланмаслиги кераклиги ҳақида эслатишдир”, дейди у. 

Бироқ резолюция рамзий маънога эга ва Буюк Британия ҳукуматини ҳеч қандай чора кўришга мажбурламайди. 

Голодомор геноцид сифатида

Украина тарихи институтига кўра, 1932-1933 йилларда Украинада Иосиф Сталин томонидан олиб борилган зўравон коллективлаштириш сиёсати натижасида юзага келган оммавий очарчилик оқибатида тўрт миллионга яқин одам ҳалок бўлди. СССРнинг бошқа минтақаларида яна уч миллионга яқин одам вафот этди. 

Украина, бошқа кўплаб давлатлар каби, бу фалокат Совет Иттифоқи раҳбарияти томонидан атайлаб қўзғатилган деб ҳисоблайди. Голодомор Германия, Франция, Словения, Бельгия, Ирландия, Руминия, Молдова, Чехия, Исландия ва бошқа мамлакатлар парламентлари томонидан геноцид деб тан олинган. 2022 йил декабрь ойи ўрталарида Европарламент худди шундай қарор қабул қилди. Россия Голодоморни украиналикларнинг геноциди сифатида тан олмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг