Британия коронавирусга қарши чораларни бекор қилмоқда
Олам
−
20 Январь 2022
4277Кейинги ҳафтадан Буюк Британияда COVID-19 пандемияси муносабати билан жорий қилинган қатъий чекловлар бекор қилинади. Бу ҳақда Британия Бош вазири Борис Жонсон парламентдаги нутқида маълум қилди.
Хусусан, мамлакатда оммавий тадбирлар COVID паспортини кўрсатиш талаби бекор қилинади. Шунингдек, жамоат жойларини ниқоб тақиш талаби ва масофадан ишлаш тавсияси ҳам ўз кучини йўқотиши кутилмоқда.
Қариялар уйларига боришга қўйилган чекловлар ҳам енгиллаштирилади. Бундан ташқари, Бош вазир ҳукумат “яқин бир неча кун ичида” COVID-19 сабаб ўрнатилган саёҳат чекловлари юмшатилганини эълон қилишини айтди.
Жонсоннинг тушунтиришича, сўнгги маълумотларга кўра, омикрон штамми тўлқини “миллий чўққи”га етган ва Лондонда шифохонага ётқизилганлар сони камайиб бормоқда.
Баъзи чекловлар, масалан, COVID-19 беморларини ўз-ўзини изоляция қилиш муддати март ойининг охирида тугайди ва ҳукумат уларни узайтиришни режалаштирмаяпти, деган Жонсон. Бу шуни англатадики, коронавирус мавжуд бўлганда ўз-ўзини изоляция қилиш энди мажбурий бўлмаслиги мумкин. Жонсон айтганидек, вирус ташхиси қўйилганлар шунчаки “бошқалар билан эҳтиёткор муносабатда бўлиши ” керак бўлади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, мамлакатда COVID-19 билан касалланиш январь ойи бошида энг юқори чўққига чиқди. 3 январь куни Буюк Британияда кунига 218 минг янги инфекция аниқланган. Бироқ шундан сўнг кунига касалланишлар сони тез камая бошлади. 17 январь куни мамлакатда 74 минг ҳолат аниқланган. COVID-19 дан вафот этганлар сони ҳам камайган: 17-январ куни мамлакатда коронавирус инфекциясидан 91 киши вафот этган.
LiveБарчаси