Британия элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлаяпти

Жамият

image

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тимоти Торлот дипломатик миссиясини якунламоқда. Бу ҳақда бугун, 17 июль куни Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.

Саидов Торлотга икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришдаги роли учун миннатдорлик билдирган.

“Ўтган даврда биз муносабатларимизда кўплаб ютуқларга гувоҳ бўлдик, бундан ҳам кўпроғи ҳали олдинда”, деб айтиб ўтган Саидов ўз саҳифасида.

Маълумот учун, Тим Торлот 2019 йилнинг ёзида Британиянинг Ўзбекистондаги  элчиси этиб тайинланган. 66 ёшли Тим Торлот 1981 йилдан бери дипломатик хизматда бўлиб, Буюк Британиянинг Уммон, Янги Зеландия, Чили, Ироқ (элчи ўринбосари) ва Яман (элчи)даги элчихоналарида фаолият олиб борган, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасида турли лавозимларда ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Сердар Бердимуҳамедов Туркманистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Язгули Маммедовни лавозимидан озод этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тимоти Торлот Буюк Британия элчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар