Британча уруғ-аймоғчилик: вазир куёвига тендерни ютишда ёрдам берганликда айбланмоқда

Олам

image
0:00
0:00
download

Буюк Британиянинг Соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкокнинг синглиси бошқарадиган ва акцияларга вазирнинг ўзи эгалик қиладиган компания Англия ва Уэльсда Миллий соғлиқни сақлаш бўлинмалари билан имзоланадиган шартномани ютган. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш ходимлари учун мўлжалланган “Health Service Journal” томонидан чоп этилган мақолада сўз боради.

Маълум қилинишича, 2020 йили вазир Хэнкок “Topwood Ltd” компаниясининг 20 фоиз улушига эгалик қилишини эълон қилган. Бироқ, кейин компания директори ва акциялар эгаси вазирнинг синглиси Эмили Гилрут эканлиги аниқланган.

Мақолада қайд этилишича, Хэнкок 2018 йилда Соғлиқни сақлаш вазирига айланди. 2019 йилга келиб эса унинг ҳужжатларни утилизация қилиш учун ускуналар ишлаб чиқаришга ихтисослашган компанияси тендерда ғалаба қилган.  
 
Компаниянинг 80 фоиз акциялари вазирнинг синглиси Эмили Гилрут ва куёви Том Гилрут ўртасида тақсимланган.

Вазирлик берган баёнотгна кўра, Хэнкок ўзини тутиш қоидаларини бузмаган ва унинг декларацияси барча талабларга жавоб беради.

“Вазирнинг тендерлар билан ҳеч қандай алоқаси йўқ, шунинг учун манфаатлар тўқнашуви мавжуд эмас”, дейилади вазирлик баёнотида.  

Ушбу тушунтириш, кутилганидек, ҳукуматнинг сиёсий мухолифларини қониқтирмаган.

“Афсуски, ҳукумат юрагида қариндош-уруғчилик энди ажабланарли ҳолат эмас деб ўйлайман”, дейди лейбористлардан бўлган Жонатан Ашворт.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг