BRICS саммитида 30 дан ортиқ давлат қатнашиши кутилмоқда
Олам
−
20 Июль 2023
5077Жанубий Африка Республикаси (ЖАР)да бўлиб ўтадиган BRICS саммитида 30 дан ортиқ давлат иштирок этиш истагини билдирди. Шунинг учун ҳам мазкур саммит ташкилот тарихидаги энг кўп вакиллар қатнашган тадбир бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда бугун, 20 июль куни “City Press” газетаси хабар берди.
Айтилишича, кўплаб давлатлар BRICS’ни НАТОга қаршилик кўрсатишга қодир бўлган энг тез ривожланаётган бирлашма, деб ҳисоблаши сабаб, саммитда иштирок этишга интилмоқда. Улар қаторида Европа, Осиё ва Африка давлатлари ҳам бор. Саммитга мезбонлик қилаётган ЖАР эса ушбу тадбир мамлакатнинг иқтисодий ўсишига туртки бўлишини, туризмни ривожлантириш ва сармояларни жалб қилишини кутмоқда.
Хусусан, ЖАР Президенти Сирил Рамафоса саммит муваффақиятли ўтишига ишонч билдирган ва халқини Африка қитъаси ҳамда бутун дунёдан келган делегатларга муносиб меҳмондўстлик кўрсатишга чақирган.
Маълумот учун, BRICS саммити жорий йилнинг 22-24 август кунлари Йоханнесбург шаҳрида бўлиб ўтади. Унда нафақат Бразилия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка раҳбарлари, балки Африка, Осиё ва Лотин Америкасидаги BRICS’га аъзо бўлмаган мамлакатларнинг Президентлари ва ҳукумат вакиллари ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Масалан, Рамафоса барча Африка мамлакатлари раҳбарларини саммит тадбирларида иштирок этишга таклиф қилган. Йоханнесбургга Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси, Кариб ҳавзаси ҳамжамияти, Етмиш еттилик гуруҳига аъзо давлатлар раҳбарлари ҳам келиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 июль куни BRICS’га аъзо бўлган Россиянинг Президенти Владимир Путин саммитда видеоконференция орқали иштирок этишга қарор қилганди. Йоханнесбургга эса унинг ўрнига Ташқи ишлар вазири Сергев Лавров бориши маълум бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь