Brent нефтининг нархи бир йилдан бери илк марта 58 доллардан ошди
Олам
−
02 Февраль 2021
2216Лондон ICE биржасида Brent маркали нефть учун апрель фьючерс шартномасининг нархи 2 февралдаги савдода 58,05 долларга кўтарилди. Бу савдо майдончаси маълумотлари билан тасдиқланган. Нефть нархлари ўтган йилнинг 21 февралидан бери биринчи марта баррели учун 58 доллардан ошди.
Тошкет вақти билан соат 19:27 дан бошлаб, апрель ойида етказиб бериладиган Brent фьючерслари 2,63 фоизга ўсмоқда ва баррели учун 57,84 доллардан сотилмоқда.
“Инвестиция дунёси” эксперти Дмитрий Бабинга кўра, хомашёга бўлган талабнинг яхшиланган прогнозлари ва ОПEК + ишлаб чиқаришни қисқартириш шартларининг юқори даражада бажарилиши билан бир қаторда нефть нархи бир неча ойлик энг юқори кўрсаткичларни янгилаган. ОПEК + механизми самарадорлигига бўлган ишонч мавжуд хатарлардан устун бўлиб, бозор иштирокчиларини сотиб олишга ундаган.
Хабарга кўра, ўсишнинг яна бир омили – халқаро савдо майдончаларида давом этаётган оптимизм ва дунёдаги коронавирус билан боғлиқ вазиятга нисбатан қўрқувнинг пасайиши. Нефть нархларини АҚШнинг янги иқтисодий рағбатлантиришига умид ҳам қўллаб-қувватламоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь