Бразилиялик дарвозабон ўтказган ўйинлари сони бўйича рекорд ўрнатди

Спорт

image

Бразилиянинг “Флуминенсе” клуби дарвозабони Фабио профессионал футбол тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчи сифатида жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.

Жорий йилнинг 20 августига ўтар кечаси “Флуминенсе” Жанубий Америка кубоги плей-офф босқичи нимчорак финалида Мексиканинг “Америка” клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. 44 ёшли дарвозабон Фабио асосий таркибда майдонга тушиб, профессионал даражадаги 1391-ўйинини ўтказди. Шу тариқа у инглиз дарвозабони Питер Шилтоннинг 1390 ўйиндан иборат рекордини янгилади.

“1391-ўйинини ўтказиб, инглиз афсонаси Питер Шилтонни ортда қолдирган ва рекордни янгилаганидан сўнг “Флуминенсе” афсонасига клуб президенти Марио Биттенкурт ва вице-президент Матеус Монтенегро томонидан эсдалик ликопча ва рамзий сурат тақдим этилди. Маросимда Фабионинг оиласи ҳам иштирок этди”, дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, Фабио 2022 йилдан бери “Флуминенсе” сафида тўп сурмоқда. У Бразилия миллий терма жамоаси таркибида бирорта ўйин ўтказмаган бўлса-да, 2004 йилда Америка кубогини қўлга киритган терма жамоа таркибида бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Флуминенсе Фабио

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар