Бразилиялик ҳакам ҳар сафар бизга қарши қарор чиқаради – Месси

Спорт

image

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Перу (1:0) билан ўйинни бошқарган бразилиялик ҳакам Вильтон Сампаионинг қарорларидан норози бўлмоқда. Бу ҳақда футболчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

“Оғир ва қийин ўйин бўлди. Кучли шамолда рақиб қаршилигини синдириш осон бўлмади. Перу чуқур ҳимояланди ва битта имконият берди, холос. Яхшиямки, ундан унумли фойдаландик. Бу ҳакам ҳар сафар бизга қарши қарор қабул қилади. У буни қасддан бажараётганга ўхшайди. Қандай бўлмасин, ушбу ҳолат бизни 3 очкодан маҳрум қилмаслиги керак”, дейди Месси.

Гап шундаки, ўйиннинг 65-дақиқасида бош ҳакам Вильтон Сампаио “альбиселесте” дарвозаси томон пенальти белгилади ва бу ҳолат кескин норозиликларга сабаб бўлди. Бироқ, перуликлар ҳужумчиси Йосимар Йотун вазиятдан унумли фойдалана олмади.

Маълумот учун, Жаҳон чемпионати саралаш турнирининг 12-туридан сўнг, 25 очко жамғарган Аргентина гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўринда эса 31 очко билан Бразилия термаси бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Месси Бразилия Аргентина ЖЧ-2022 Перу Вильтон Сампаио

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг