Бразилиядан топилган динозавр бош суяги олимларни ҳайратга солди
Олам
−
11 Ноябрь 2020
134842015 йилда бразилиялик палеонтолог, Санта-Мария федераль университетида фаолият олиб борувчи доктор Родриго Темп Мюллер Бразилия жанубида тошқотган қолдиқлар орасида жуда яхши сақланиб қолган скелетни топди. Тахминан 233 миллион йиллик (триас даври) скелет кичик динозавр “Buriolestes schultzi”га тегишли эди. Бу ҳақда “National Geographic” хабар берди.
Топилманинг асосий хусусияти жонивор бош суягининг мукаммал даражада сақланиб қолгани эди. Кўп йиллик тадқиқотлар натижасида палеонтологлар дунёдаги энг қадимги динозаврлардан бирининг миясини тўлиқ тикладилар.
“Buriolestes schultzi”нинг мияси нисбатан кичик ва вазни 1,5 грамни ташкил қилади. Унинг шакли тимсоҳлар миясига ўхшаш бўлиб, уларда ўлжани кузатиб бориш қобилияти жуда яхши ривожланган. Бошқа томондан, ҳайвоннинг ҳид билиш қобилияти жуда ўткир эмаслиги аниқланган. “Buriolestes schultzi” ов вақти ўзининг кўриш қобилиятига таянган.
“Buriolestes schultzi” йиртқич бўлган, аммо у насабнинг энг қадимги вакилларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, ер юзидаги энг йирик, бўйни йўғон жониворлар ҳам айнан “Буриолестес счултзи”дан келиб чиққан.
Олимларнинг таъкидлашича, “Buriolestes schultzi”да ҳид учун масъул бўлган бу тузилмалар нисбатан кичик. Aммо унинг кейинги авлодларида кучли ҳид сезгиси шакллланган бўлиб, бу уларнинг мураккаб ижтимоий хулқ-атворга эга эканлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу бир вақтнинг ўзида бир нечта умуртқали ҳайвонларда учрайдиган хусусият. Бундан ташқари, ҳид билиш қобилияти озиқ-овқат топишда, ҳазм бўлмайдиган ўсимликларни яхшироқ ажратишда, йиртқич ҳайвон ҳидларини йиғишда ёрдам берган.
Йўқолиб кетган организмларнинг миясини ўрганиш уларнинг хулқ-атворига ойдинлик киритади. Бироқ юмшоқ тўқималар, масалан, мия, одатда узоқ вақт сақланиб қолмайди.
Динара Юсупова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь