Бразилияда катта тўполон: қонга беланган мухлислар, Месси ва Родриго ўртасидаги конфликт ва Мартинеснинг агрессияси (фоторепортаж)
Спорт
−
22 Ноябрь 2023
5257“Маракана”даги жиннилик
Икки топ терма жамоа ўртасидаги мазмунли футбол ўрнига Бразилия - Аргентина ўйини баҳс старти аввалида содир бўлган катта тартибсизлик билан ёдда қолди.
Майдоннинг ўнг томонидаги дарвоза ортида иккала жамоа мухлислари муштлашди, аргентиналикларни маҳаллий полиция резина таёқлар билан тинчлантиришга уринди. Вазиятга Аргентина терма жамоаси ўйинчилари аралашди, аммо уларнинг ҳаракатлари ҳам ҳолатни ижобий тарафга ўзгартирмади.
Иккала жамоа майдонга тушиб, мадҳияларини куйлаётган бир пайтда трибуналарда муштлашувлар бошланиб кетди.
Бразилия оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, можаро Бразилия мадҳияси куйланаётган пайтда аргентиналикларнинг мезбон мухлисларига ҳужум қилишидан келиб чиққан.
Ҳақиқатдан ҳам катта жанг
Бразилия терма жамоаси сардори Маркиньос аргентиналик футболчилар билан трибунага кўтарилди. У трибунадаги мухлисларни тинчлантириш учун имо-ишоралар қила бошлади.
Аммо ҳатто полиция ҳам вазиятни ўз қўлига ололмади, оқибатда аянчли ҳолатлар юзага келди.
Эмилиано Мартинес футболчилар орасида энг фаолларидан бири бўлди.
Ҳамюртларини уришаётганига чидаб тура олмаган Мартинес трибунага сакраб чиқмоқчи бўлди.
“Infobae” нашрининг ёзишича, воқеа жойида икки киши жиддий жароҳат олган.
Вазиятга Аргентина сардори Лионель Месси ҳам аралашди. Ҳамюртлари калтакланаётганини кўрган Месси ва жамоадошлари майдонни тарк этди. Бироз ўтиб меҳмонларда агрессия пасайгач, улар майдонга қайтди.
“Биз уларнинг одамларни қандай ураётганини кўриб турибмиз, бу “Либертадорес” финалида ҳам юз берганди. Улар бу нарсага ўйиндан кўра кўпроқ эътибор қаратишаяпти. Биз бундай шароитда ўйнай олмаймиз”, дейди Месси учрашувдан сўнг.
Аргентина терма жамоасини қайтишга ким кўндиргани ҳозирча номаълум.
Тўхталиш 27 дақиқа давом этди, бу вақт давомида бразилияликлар майдонда бўлишди. Жаҳон чемпионлари қайтиб келгач, футболчилар ўртасида низолар келиб чиқди.
Энг эсда қоларли вазиятлардан бири Месси ва Родриго ўртасида содир бўлди. Лионель рақибининг бўйнидан ушлаб, унга жуда қаттиқ гапирди. Бразилиялик ёш футболчи ҳам худди шундай оҳангда жавоб қайтарди.
Маълум бўлишича, Родригонинг Мессига қарата айтган “Сизлар қўрқоқсиз”, деган гапига 8 карра Олтин тўп соҳиби “Биз жаҳон чемпионимиз. Нима деяётганингни биласанми?”, дея жавоб қайтарган.
Иккинчи бўлим ўрталарида аргентиналиклар гол урди – гол муаллифи Николас Отаменди.
Стюардлар қуршовида бўлган аргентиналик мухлислар хурсанд бўлди. Уларнинг жамоаси ўйинда ғалаба қозонди. Бразилияликлар эса Жоэлинтоннинг четлатилиши туфайли ўйинни озчилик бўлиб якунлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь