Бразилияда болалар боғчасига қуролли ҳужум уюштирилди

Жамият

image

Бразилиянинг Саудадис муниципалитетида болалар боғчасига ҳужум қилиниши натижасида беш киши вафот этди. Бу ҳақда Санта-Катарина штати полициясига таяниб хабар берилган.

Ҳужумни мачете билан қуролланган 18 ёшли ўспирин содир этган.

Қурбонлар орасида икки ёшга тўлмаган учта ёш бола ва икки нафар ходим борлиги айтилмоқда.

Ҳодиса содир бўлган пайтда бинода 30 га яқин бола бўлган.

Тарбиячилар болалар билан бирга хонада қамалиб олгани сабабли жабрдийдалар сони кўп бўлмаган.

Ҳужумдан кейин тажовузкор ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган, аммо яқин атрофдаги аҳоли бунинг олдини олган. Айни пайтда у шифохонада.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг