Бразилияда 22 ёшли футболчи отиб ўлдирилди

Спорт

image

Бразилияда “Крузейро” ёшлар жамоасининг собиқ футболчиси, Витао лақаби билан танилган 22 ёшли Жоао Виктор да Силва Сантос отиб ўлдирилди. Бу ҳақда “Globo” хабар берди.  

Нашрнинг ёзишича, фожиа жорий йилнинг 11 январь куни Алагоас штатининг Масейо шаҳрида юз берган. Собиқ футболчи амакисининг туғилган кунини нишонлаш маросимида қатнашаётган пайтда отишма содир бўлган ва у ўқдан оғир жароҳат олган.

Воқеадан сўнг Витао уч ҳафта давомида кома ҳолатида ётган ва жорий йилнинг 3 февраль куни шифохонада вафот этган.

Маълумотларга кўра, у профессионал фаолияти давомида Бразилия учинчи дивизиони вакили – “Сан Бернардо” клубида тўп сурган.

Қайд этилишича, унинг собиқ ёшлар жамоасидаги жамоадошлари орасида ҳозирда “Палмейрас” ҳамда Бразилия терма жамоасида ўйнаётган Отавио Коста ва Витор Роке ҳам бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Кяпаз” футбол клуби футболчиси Вейсал Рзаев пичоқ билан ҳужумга учраб, оғир жароҳат олган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия отиб ўлдирилди кома

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг