Бразилия ва “Европа Бразилияси” деярли плей-оффдами?

Спорт

image

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг биринчи тури ортда қолди. Жорий йилнинг 24 ноябрь куни “G” ва “H” гуруҳ жамоалари курашга киришди.

Бразилияликлар Жаҳон чемпионатининг ҳозирча энг чиройли голини урди! Мусобақада кашфиёт бўлиши кутилаётган жамоа эса қийин вазиятга тушиб қолди.

“G” гуруҳи

Ҳозирча ҳаммаси Бразилия фойдасига кетмоқда. Беш карра жаҳон чемпионлари тўплар нисбати яхшироқ бўлгани учун Швейцарияни ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқди. Бразилияликларнинг иккинчи бўлимда қандай ўйнаганини инобатга олсак, уларда гуруҳ босқичида айтарли муаммо бўлмайди, деган фикр бор. Ҳар ҳолда, агар иккита жамоа бир хил очко тўплаган бўлса, биринчи навбатда тўплар нисбатига қаралади. Ҳозир Сербия -2, Швейцария эса +1 кўрсаткичга эга.

Бу ҳолатда серблар Камерунни камида иккита тўп фарқи билан мағлуб этишлари ва Швейцария билан ўйнайдиган Бразилияга мухлислик қилишлари керак. Масалан, кейинги турда Сербия ва Бразилия 2:0 ҳисобида ғалаба қозонса, Болқон термасида тўплар нисбати 0, Швейцарияда эса -1 бўлади. Агар шундай бўлса, Сербия 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритиши учун сўнгги турда швейцарияликларга ютқазиб қўймаса бўлди, яъни дуранг ҳам сербларни қаноатлантиради. Аммо сўнгги турга қадар Болқон жамоасининг тўплар нисбати ёмонроқ кўринишда бўлса, улар, албатта, Швейцарияни мағлуб этишига тўғри келади.

Жаҳон чемпионати 2022. “G” гуруҳи. Ўйинлар тақвими:

28 ноябрь

15:00. Камерун – Сербия;

21:00. Бразилия – Швейцария.

2 декабрь

00:00. Сербия – Швейцария;

00:00. Камерун – Бразилия.

“H” гуруҳи

Биринчи турда Португалия мухлисларини хурсанд қилди. Жамоа қийинчилик билан бўлсада ғалаба қозонди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида яна бир голсиз дуранг қайд этилгани боис, Португалия гуруҳда пешқадам бўлди.

Агар Роналду ва унинг жамоаси кейинги босқичда Уругвайни мағлуб этса, бошқа ўйин натижаси қандай бўлишидан қатъий назар, португалларнинг муддатидан олдин плей-оффга чиқиши кафолатланади. Португалия 1/8 финал йўлланмасини кафолатлаши учун қолган икки ўйинда уч очко тўпласа кифоя.

Уругвай уч очко билан плей-оффга йўл олиши мумкин. Бунинг учун гуруҳда қуйидагича ҳолат юз бериши керак:

Уругвай Португалия ва Гана билан дуранг ўйнайди;

Португалия Жанубий Кореяни мағлуб этади;

Жанубий Корея Гана дуранг ўйнайди.

Ҳозирча жиддий хулоса чиқариш қийин, аммо 2-турдан кейин вазият ойдинлашади. Шунингдек, Португалия, Жанубий Корея ва Уругвай беш очко тўплаши ҳам мумкин – у ҳолда тўплар нисбати гуруҳда плей-офф иштирокчиларини аниқлаб беради.

Жаҳон чемпионати 2022. “H” гуруҳи. Ўйинлар тақвими:

28 ноябрь

18:00. Жанубий Корея – Гана;

00:00. Португалия – Уругвай.

2 декабрь

20:00. Жанубий Корея – Португалия;

20:00. Гана – Уругвай.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг