Яна бир давлат раҳбари коронавирусга чалинди
Олам
−
08 Июль 2020
16983Бразилия Президенти Жаир Болсонару коронавирусга тест топширди. Натижалар эса унинг организмида ушбу вирус аллақачон ин қурганини кўрсатди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг ўзи қароргоҳида туриб журналистларга маълум қилган.
Давлат раҳбари ўзини яхши ҳис қилмоқда ва вируснинг бошқаларга юқиши олдини олиш чораларини кўрмоқда.
Президентда касаллик аломатлари пайдо бўлгач, унинг яқин кунларда режалаштирилган барча учрашувлари бекор қилинган.
Болсонару коронавирус пандемияси туфайли ўзини изоляция қилиш ва бошқа ижтимоий масофадаги чора-тадбирларнинг фаол мухолифларидан бири сифатида танилган. Бироқ, у журналистлар билан учрашувда ниқоб таққан эди.
Давлат раҳбари фаолиятини масофадан туриб давом эттиришини маълум қилмоқда.
Болсонару бир неча бор пандемия муносабати билан ўрнатилган карантин чораларини танқид қилганди. Давлат раҳбари чекловлар мамлакат иқтисодиётини ҳалокатли оқибатларга олиб келиши, оммавий тартибсизлик ва ишсизликнинг кучайишини таъкидлаганди. У бир неча бор жамоатчилик қаршисида ниқобсиз пайдо бўлди ва хавфсизлик чораларига риоя қилмади.
Коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат 26 февраль куни қайд этилган Бразилия айни вақтда пандемия авж олиши бўйича дунёда иккинчи ўринда турибди. Мамлакатда 1 миллион 668 589 киши коронавирусга чалинган. Беморларнинг 1 миллион 107 012 нафари вафот этган, 66 741 нафари соғайган.
LiveБарчаси