Бразилия полицияси операциясида 10 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Бразилиянинг 3 минтақасидаги харобаларда наркотик контрабандачилари ва жиноий ташкилотларга қарши олиб борилган полиция амалиётларида 10 киши ҳалок бўлган. Хавфсизлик кучларидан эса 10 киши яраланган. Бу ҳақда “Agencia Brasil” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, хавфсизлик кучлари Рио-де-Жанейро штатининг Маре, Морро-до-Жураменто ва Нитерой туманларидаги харобаларда жиноий ташкилотларга қарши операция ўтказган.

Маре шаҳридаги операция чоғида бир киши ҳалок бўлган, тўрт киши, жумладан бир полициячи яраланган. 3 тоннага яқин гашиш, иккита қўл гранатаси, пулемёт ва бошқа қуроллар мусодара қилинган.

Морро-ду-Жураментода ҳуқуқ-тартибот ходимларига қарата ўқ узилиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлган. Бир нафар полициячи яраланган. Нитеройда полиция патрулига қарата амалга оширилган отишма оқибатида содир бўлган тўқнашувда яна 3 киши ҳалок бўлган, 5 киши яраланган.

Маълумот учун, Бразилиядаги қуролли тўқнашувларни кузатувчи Fogo Cruzado маълумотларига кўра, 2017 йилдан буён Рио-де-Жанейрода полициянинг 250 та амалиёти давомида 1000 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Кўпгина инсон ҳуқуқлари ташкилотлари харобаларда хавфсизлик кучлари ўтказган амалиётларда полициянинг нотўғри хатти-ҳаракатларини текширишга чақирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг