Бразилия Гаитини йирик ҳисобда енгди
Спорт
−
20 Июнь 5712 1 дақиқа
Бугун, 20 июнь куни 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг “C” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Бразилия ва Гаити терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда Бразилия терма жамоаси 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйин АҚШнинг Пенсилвания штати, Филадельфия шаҳридаги “Линкольн Файненшел Филд” стадионида ўтказилди.
Пентакампеонлар ҳужумчиси Матеус Кунья 23-дақиқада ҳисобни очди. 36-дақиқада эса у дубль қайд этди.
40-дақиқада Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Рафинья жароҳат олгани сабабли майдонни тарк этди. Бундан олдин футболчи майсага ўтириб қолган ва унга тиббий ходимлар ёрдам кўрсатган эди.
45+3-дақиқада қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниор ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Учрашувнинг қолган қисмида голлар урилмади ва ўйин 3:0 ҳисобида якунланди.
Маълумот учун, “C” гуруҳининг 1-турида Бразилия Марокаш билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, Гаити Шотландияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Эндиликда Бразилия 3-тур доирасида жорий йилнинг 25 июнь куни Шотландияга қарши майдонга тушади, Гаити эса шу куни Марокаш билан куч синашади.
Live
Барчаси