Брэйтуэйт “Барселона”га шарт қўйди
Спорт
−
30 Июль 2022
3006Дания терма жамоаси ва “Барселона” клуби футболчиси Мартин Брэйтуэйт фақат маълум шартлар билан “кўк анорранглилар” сафини тарк этишга тайёр. Бу ҳақда “Diario Sport” нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, ҳужумчи фақат қизиқарли трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр. Яъни 31 ёшли даниялик футболчи "Барса"дан Испания ёки Англиянинг нуфузли клубига ўтишга рози бўлади. Брэйтуэйт жадвалнинг қуйи қисмидаги жамоаларга кетишни истамаяпти. Агар таклифларнинг ҳеч бири Мартинга мос келмаса, “Леганес”нинг собиқ футболчиси Каталония клубида қолишни режалаштирмоқда.
Қайд этиш керакки, “Барса” раҳабрияти Мартинни клубда олиб қолишни мақсад қилмаган. Сабаби ёзги трансферлар чоғида “кўк анорранглилар” ҳужум чизиғини яхшигина кучайтирди. Эндиликда Брэйтуэйт клуб учун иккинчи даражали футболчига айланган.
Маълумот учун, ўтган мавсумда Брэйтуэйт “Барселона” сафида Испания чемпионатида 4 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. “Тransfermarkt” портали даниялик иқтидор эгасини 6 миллион еврога баҳоламоқда.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023