БП Жаҳон тиллари университетининг жонига қасд қилган талабаси ҳақида маълумот берди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида талаба ўзини ўқув биносининг юқори қаватидан ташлаб, жонига қасд қилгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун, 29 апрель куни соат 08:10 ларда Учтепа туманида жойлашган Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг маъмурий биносини 4-қаватидан Наманган вилоятида 2001 йилда туғилган 2-курс талабаси (эркак) ўзини пастга ташлаб, ўз жонига қасд қилган.

Ҳозирда содир этилган ҳодисанинг аниқ сабабларини аниқлаш, иш учун аҳамиятли бўлган из, далил ва бошқа муҳим буюмлар инсон таъсири оқибатида йўқолиши ёки шикаст етказилишини олдини олиш мақсадида, жиноят процессуал қонунчилигига риоя қилган ҳолда Учтепа туман прокуратураси томонидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1612

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг