БП ўзини осган ўқувчи қиз ҳақида маълумот берди
3-саҳифа
−
02 Апрель 2022 25828 1 дақиқа
Аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида 17 ёшли ўқувчи қиз ўзини осиб қўйгани ҳақида хабар берган эдик. Бош прокуратура Матбуот котиби ҳодиса бўйича QALAMPIR.UZ’га расмий маълумот берди.
Унда билдирилишича, жорий йилнинг 22 март куни соат 16:00 ларда Нишон тумани Ойдин маҳалласи Исломобод кўчасида яшаб келган 2005 йилда туғилган вояга етмаган Х.Н. (мактабнинг 10-синф ўқувчиси) яшаш хонасидаги устунга рўмол билан ўзини ўзи осиб, вафот этган.
Марҳуманинг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган.
Ҳолат юзасидан Нишон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь