Бозорлардаги нарх-наво маълум қилинди

Жамият

image

Кеча, 2 март ҳолатига кўра, ҳудудий марказий деҳқон бозорларида суякли мол гўшти 45 мингдан 68 минг сўмгача сотилган. 1 кг қўй гўштининг нархи эса 54 мингдан бошланиб, 80 минггача чиққан. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Статқўмга кўра, пиёз ва картошка нархлари 1 ҳафтадан бери ўзгармаган. Хусусан, 1 кг пиёз 1500 дан 4 500 сўмгача сотилган бўлса, картошка 3 мингдан 7 минг сўмгача сотилган.

Сабзи 1000 сўмдан 5 минг сўмгача, гуруч эса 5 мингдан 17 500 сўмгача сотилган. 10 дона тухумнинг нархи 6 мингдан 14 минг сўмгача етган.

Буни қарангки, ўсимлик ёғи ва шакар нархлари орадан бир ҳафта ўтса ҳам ўзгаришсиз қолибди. Бозорлардан 1 литр ёғни ўртача 13 600 сўмдан 24 минг сўмгача, 1 кг шакарни эса 7 900 сўмдан 10 500 сўмгача харид қилиш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

586

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг