Бозорларда гўшт қанчадан сотиляпти?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда гўшт 106 000 сўмдан сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бунга Тошкентдаги супермаркетлардан бирида олинган сурат сабаб бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳамда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси бозорлардаги истеъмол товарлари нархини ўрганиб чиқди. Қайд этилишича, ўрганишлар ҳар ҳафта олиб борилиб, нархлар ўзгариши таҳлил этиб бормоқда.

Давлат статистика бошқармаси Қорақалпоғистон ҳудудида сотилаётган гўшт маҳсулотлари нархини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси статистика бошқармаси томонидан шаҳар ва туман марказий деҳқон бозорларида жорий йилнинг 13 август куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот берди.

Кузатув натижасига кўра, Нукус деҳқон бозорида Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи 30 000 сўмдан, максимал нархи 40 000 сўм оралиғида кузатилган.

Бир ҳафта олдин, яъни 06 август куни мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи 28 000 сўмдан сотилаётгани эълон қилинган эди.

Ўзбекистон Республикаси Истеъмолчилар федерацияси томонидан Сирдарё вилоятининг туман ва шаҳар бозорларида ўтказилган кузатувда гўшт маҳсулотларининг қуйидаги нархларда сотилаётгани аён бўлди.

Мол гўшти ҳамда Қўй гўшти (сўм)

1. Сирдарё туман — 48 000 — 50 000
2. Сайхунобод тумани — 47 000 — 50 000
3. Гулистон туман — 47 000 — 50 000
4. Боёвуд туман — 46 000 — 50 000
5. Ховос туман — 47 000 — 50 000
6. Оқолтин туман — 48 000 — 50 000
7. Сардоба туман 41 000 — 45 000
8. Мирзаобод туман — 47 000 — 50 000
9. Гулистон шаҳар — 47 000 — 50 000
10. Янги ер шаҳар — 48 000 — 50 000
11. Ширин шаҳар — 45 000 — 50 000

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси томонидан Бухоро вилояти бозорлари ўрганилганда, шу кунларда гўшт маҳсулотлари нархи қуйидагича баҳоланмоқда:

Бухоро шаҳрида — энг арзон мол гўшти 38 000 сўм, энг қиммат нарх 43 000 сўмни кўрсатмоқда. Қўй гўшти энг арзон 35 000 сўм, энг қиммати 38 000 сўмни кўрсатмоқда.

Когон шаҳрида – мол гўштининг энг арзон нархи 46 000 сўм, энг қиммат нархи 47 000 сўм. Қўй гўштини энг арзон нархи 40 000 сўм, қиммат нархи 42 000 сўмни кўрсатмоқда.

Бухоро туманида – мол гўштининг энг арзон нархи 39 000 сўм, энг қиммат нархи 42 000 сўм. Қўй гўшти арзони 38 000 сўм, қиммати 40 000 сўм.

Когон туманида – мол гўштининг энг арзон нархи 46 000 сўм, энг қиммати 47 000 сўмга сотилмоқда. Қўй гўшти энг арзон нархи 40 000 сўм, энг қиммати 42 000 сўм эканлиги маълум бўлди.

Олот туманида – мол гўшти 40 000 сўмдан 44 000 сўмгача сотилмоқда, қўй гўшти 35 000 сўмдан 39 000 сўмгача сотилмоқда.

Қоракўл туманида – мол гўшти 42 000 сўмдан 46 000 сўмгача, қўй гўшти 36 000 сўмдан 38 000 сўмгача сотилмоқда.

Жондор туманида – мол гўшти 44 000 сўмдан 45 000 сўмгача, қўй гўшти 35 000 сўмдан 37 000 сўмгача баҳоланмоқда.

Ғиждувон туманида – мол гўшти 42000 сўмдан 45 000 сўмгача, қўй гўшти 40 000 сўмдан 45 000 сўмгача сотилмоқда.

Вобкент туманида – мол гўшти 45 000 сўмдан 46 000 сўмгача, қўй гўшти 44 000 сўмдан 45 000 сўмгача сотилмоқда.

Шофиркон туманида – мол гўшти 44 000 сўмдан 45 000 сўмгача, қўй гўшти 39 000 сўмдан 40 000 сўмгача сотилаётгани кузатилди.

Пешку туманида – мол гўшти 43 000 сўмдан 45 000 сўмгача, қўй гўшти 38 000 сўмдан 40 000 сўмгача сотилмоқда.

Ромитон туманида – мол гўшти 38 000 сўмдан 44 000 сўмгача, қўй гўшти 37 000 сўмдан 39 000 сўмгача сотилаётгани кузатилмоқда.

Маълумот тариқасида шуни айтиш лозимки, Бухоро вилояти аҳолиси иқлим шароити ва турмуш тарзидан келиб чиққан ҳолда мол гўшти маҳсулотини кўпроқ истеъмол қилади.

Юқорида келтирилган маълумот, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси томонидан бир кун давомида олинган маълумот бўлиб бу суякли гўштлар учун қўйилган нархлардир. Ҳар кунлик нарх-наво ўзгармас ёки аҳолини бутунлай қониқтирмоқда, дея олмаймиз!


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг